Кириш Регистрация

Флетчер Шешкони голларга қандай илҳомлантиргани ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи вазифасини бажарувчи Даррен Флетчер "Бёрнли"га (2:2) қарши ўйинда Бенжамин Шешконинг дубли ҳақида фикр билдирди.

22 ёшли словениялик 50-дақиқада гол уриб, голсиз серияни якунлади, 60-дақиқада эса "қизил иблислар" сафидаги илк дублини расмийлаштирди.

"Бенжамин учун жуда хурсандман. Кеча у билан гаплашдим. Унга кашфиётлари ва голлари акс этган видеоларни кўрсатдик. У ўзига ишониши кераклигини, бошқа футболчилар унга тез-тез тўп узатишлари кераклигини айтмоқчи эдим. Айнан шуни бугунги ўйинда кузатдик ва бу унга иккита фантастик гол уришга ёрдам берди", - дея Флетчернинг сўзларини келтиради The Touchline.

Бенжамин Шешко "Манчестер Юнайтед"га жорий мавсум бошида Германиянинг "РБ Лейпциг" клубидан кўчиб ўтган эди.

Киритилди: 07:12, 08.01.2026.
Ўқилди: 723 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.