Кириш Регистрация
29/01 01:00 Аякс 1-2 Олимпиакос
29/01 01:00 Арсенал 3-2 Қайрат
29/01 01:00 Монако 0-0 Ювентус
29/01 01:00 Атлетик Бильбао 2-3 Спортинг
29/01 01:00 Атлетико 1-2 Буде-Глимт
29/01 01:00 Байер 3-0 Вильярреал
29/01 01:00 Боруссия Д 0-2 Интер
29/01 01:00 Брюгге 3-0 Марсель
29/01 01:00 Айнтрахт Ф 0-2 Тоттенхэм
29/01 01:00 Барселона 4-1 Копенгаген
29/01 01:00 Ливерпуль 6-0 Қорабоғ
29/01 01:00 Манчестер Сити 2-0 Галатасарой
29/01 01:00 Пафос 4-1 Славия
29/01 01:00 ПСЖ 1-1 Ньюкасл
29/01 01:00 ПСВ 1-2 Бавария
29/01 01:00 Бенфика 4-2 Реал Мадрид
29/01 01:00 Наполи 2-3 Челси
29/01 01:00 Юнион 1-0 Аталанта
29/01 11:00 Ливан 0-2 Вьетнам
29/01 13:00 Жанубий Корея 2-3 Ироқ
29/01 15:00 Кувайт 1-6 Таиланд
29/01 17:00 Қирғизистон - Индонезия
30/01 11:00 Саудия Арабистони - Эрон
30/01 13:00 Австралия - Ўзбекистон
30/01 15:00 Малайзия - Афғонистон
30/01 17:00 Тожикистон - Япония
31/01 00:45 Лацио - Женоа
31/01 01:00 Эспаньол - Алавес
31/01 18:00 Реал Овьедо - Жирона
31/01 19:00 Пиза - Сассуоло
31/01 20:00 Лидс - Арсенал
31/01 20:00 Вулверхэмптон - Борнмут
31/01 20:00 Брайтон - Эвертон
31/01 20:15 Осасуна - Вильярреал
31/01 22:00 Наполи - Фиорентина
31/01 22:30 Леванте - Атлетико
31/01 22:30 Челси - Вест Хэм

ЖЧ-2026да офсайд сунъий интеллект ёрдамида аниқланади

Баҳо:
+ | -

Халқаро футбол ассоциациялари федерациялари (FIFA) 2026-йилги Жаҳон чемпионатида офсайдни аниқлаш тизимини янада такомиллаштиради. Бу ҳақда FIFA президенти Жанни Инфантино The Guardian нашрига берган интервьюсида маълум қилди.

Янги тизим доирасида FIFA барча футболчиларнинг сунъий интеллект ёрдамида яратилган 3D нусхаларини ишлаб чиқади. Ушбу технология ярим автоматлаштирилган офсайд тизимига футболчиларнинг тана ҳолатини аниқроқ қайд этиш имконини беради.

“Бу офсайдни ярим автоматик аниқлаш технологияси — олдинга ташланган катта қадам. Тизим янада сифатли тасвирлар, тезкор қарорлар ва вазиятни ҳаммага тушунарли тарзда кўрсатишни таъминлайди”, деди Инфантино.

Аввалроқ Халқаро футбол ассоциациялари кенгаши (ИФАБ) 2026 йил 20 январь куни офсайд қоидаларига ўзгартириш киритиш масаласини кўриб чиқиши хабар қилинган эди. Агар ўзгаришлар маъқулланса, янги қоидалар 2026/27-йилги мавсумдан бошлаб кучга кириши мумкин.

Ҳозирги қоидаларга кўра, ҳужумчи футболчининг гол уриш мумкин бўлган исталган тана қисми узатма вақтида рақиб дарвозасига сўнгги ҳимоячидан (дарвозабонни ҳам қўшган ҳолда) яқинроқ бўлса, офсайд қайд этилади. FIFA’нинг глобал футбол ривожи бўйича раҳбари, “Арсенал”нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер эса бошқа таклиф билан чиққан: агар ҳужумчининг гол уриш мумкин бўлган тана қисми сўнгги ҳимоячи билан бир чизиқда ёки ундан орқароқда бўлса, бундай ҳолат офсайд ҳисобланмаслиги керак.

Маълумот учун, 2026-йилги жаҳон чемпионати 11 июндан 19 июлгача Канада, Мексика ва АҚШ майдонларида бўлиб ўтади. Мусобақада илк бор 48 та терма жамоа иштирок этади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:21, 08.01.2026.
Ўқилди: 1406 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.