Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ўзбекистон шахмат терма жамоаси таркиби янгиланди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон эркаклар ва аёллар шахмат терма жамоаси таркиби янгиланди. Бу ҳақда шахмат федерацияси матбуот хизмати хабар берди.

8 январь, пайшанба куни мамлакат миллий терма жамоалари мураббийлар кенгашининг қарори асосида яқинлашиб келаётган халқаро мусобақаларда Ўзбекистон шарафини ҳимоя қиладиган терма жамоаларнинг янгиланган таркиби эълон қилинди.

“Шахмат спорт турида ички ва халқаро мусобақалар тақвими ниҳоятда зич экани, рақобат даражаси юқорилиги, шунингдек, Ўзбекистон шахмат федерацияси томонидан соғлом рақобат ва барқарор ривожланишни таъминлаш мақсадида белгиланган тартибга кўра, миллий терма жамоалар таркиби ҳар тўрт ойда янгиланади”, дейилади хабарда

Унга кўра, эркаклар терма жамоасида ҳам, аёллар терма жамоасида ҳам учтадан таркиб шакллантирилган. Ҳар бир таркибдан 5 нафардан шахматчи жой олган. Спортчиларни таркибларга жойлаштиришда уларнинг FIDE рейтинги ҳамда охирги натижалари ҳисобга олинган.

Эркаклар терма жамоаси

1-таркиб:
Нодирбек Абдусатторов (2751)
Жавоҳир Синдаров (2726)
Нодирбек Якуббоев (2691)
Шамсиддин Воҳидов (2644)
Муҳиддин Мадаминов (2567)

2-таркиб:
Абдулмалик Абдусалимов (2560)
Жаҳонгир Воҳидов (2516)
Ортиқ Ниғматов (2459)
Муҳаммадзоҳид Суяров (2449)
Саидакбар Саидалиев (2440)

3-таркиб:
Ҳумоюн Бекмуратов (2429)
Баҳром Баҳриллаев (2427)
Алмас Раҳматуллаев (2394)
Даврон Шарипов (2381)
Асроржон Омонов (2353)

Аёллар терма жамоаси

1-таркиб:
Афруза Ҳамдамова (2403)
Гулруҳбегим Тоҳиржонова (2363)
Умида Омонова (2334)
Гулдона Каримова (2323)
Мадинабону Ҳалилова (2287)

2-таркиб:
Нилуфархон Имомқўзиева (2232)
Нилуфар Ёқуббоева (2195)
Асал Салимова (2177)
Маржона Маликова (2081)
Шоҳина Аҳмедова (2056)

3-таркиб:
Мафтуна Бобомуродова (2044)
Озода Шаҳзодова (2044)
Зилола Актамова (2032)
Руқия Олимова (2021)
Мумтозбегим Мансурова (2020)

Маълумот учун, 2026-йилда Ўзбекистон 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадасига мезбонлик қилади. 2022-йилнинг 31 июль 9 август кунлари Ҳиндистоннинг Чиннай шаҳрида бўлиб ўтган Халқаро шахмат федерацияси конгрессида 46-Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси ҳамда FIDEнинг навбатдаги конгрессини 2026 йил Ўзбекистонда ўтказиш тўғрисида қарор қабул қилинди. 2026 йил Самарқандда бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон шахмат олимпиадаси Ўзбекистон тарихида илк маротаба ўтказиладиган шахмат олимпиадаси сифатида тарихда қолади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 14:40, 09.01.2026.
Ўқилди: 2063 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Моуриньо «Реал» учун илк янги футболчини танлади [13889]

Моуриньо "Реал"га тўртта трансфер мақсадини айтди [6996]

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [5608]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [5332]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [3610]

Гвардиола Ҳусанов ҳақида: «Мен уни яхши кўраман, у тобора кучайиб бормоқда» [2709]

Эндрик «Лион» билан хайрлашди [2112]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2069]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [1897]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [1813]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик