Кириш Регистрация

"Реал" ва "Барселона"нинг собиқ футболчиси Кипр клубини қабул қилиб олди

Баҳо:
+ | -

Кипрнинг "Пафос" клуби Хуан Карседо кетганидан сўнг янги бош мураббий топди. Испаниялик мутахассис "Спартак" клубига йўл олди.

Mundo Deportivo журналистлари тарқатган хабарга кўра кипрликларни яна испаниялик мураббий - Альберт Селадес бошқаради. У футболчи сифатида Каталониянинг "Барселона" ва Мадриднинг "Реал" клубларида ўйнаган.

Селадеснинг мураббийлик фаолиятидаги сўнгги иш жойи "Валенсия" бўлган. У 2020 йилда "кўршапалаклар" сафини тарк этган. Шунингдек, у Мадриднинг "Реал" клуби ва Испания терма жамоасида ёрдамчи сифатида ишлаган.

Жорий мавсумда "Пафос" УЕФА Чемпионлар лигасининг умумий босқичида иштирок этмоқда.

Киритилди: 15:53, 09.01.2026.
Ўқилди: 1600 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.