Кириш Регистрация

«Фиорентина» янги трансферни эълон қилди

Баҳо:
+ | -

«Фиорентина» расмий сайти орқали «Аталанта» ярим ҳимоячиси Марко Брешианини билан шартнома имзоланганини маълум қилди.

Томонлар кейинчалик сотиб олиш ҳуқуқи билан ижара шартномаси тузишди. Бироқ муайян шартлар бажарилган тақдирда, сотиб олиш опцияси автоматик тарзда фаоллашади.

Марко Брешианини 25 ёшда, у «Милан» тарбияланувчиси ҳисобланади. Футболчи фаолияти давомида «Козенца», «Монца», «Виртус Энтелла», «Фрозиноне» ва «Аталанта» жамоаларида ҳам тўп сурган. Бергамоликлар сафида у жами 50 та ўйин ўтказиб, еттита гол муаллифи бўлган. 2024 йилда Марко Италия миллий терма жамоасида дебют қилган ва ҳозирга қадар иккита ўйинда майдонга тушган.

Манба: championat.com
Киритилди: 20:52, 09.01.2026.
Ўқилди: 1005 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Zo'r TV телеканали 8-июнь куни Нидерландия-Ўзбекистон ўртоқлик ўйинини жонли трансляция қилади [8538]

Пепе Моуринью билан бирга «Реал»га қайтмоқда [4484]

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4409]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [3899]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [3893]

Жозе Моуриньо «Реал»нинг қайси ёш юлдузига асосий урғу қаратмоқчи эканлиги маълум бўлди [3798]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3149]

Флик Кейн ва Альварес ўртасида танлов қилди [2861]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [2748]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2486]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик