Кириш Регистрация

"Барса" Суперкубок финалида айнан "Реал" иштирок этишини истаган (Mundo Deportivo)

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Испания Суперкубоги финалида "Реал" билан тўқнаш келишидан хурсанд.

Mundo Deportivo хабарига кўра, Каталония клуби кийиниш хонасида мадридликлар билан ўйнашни афзал кўришган. Асосий сабаб - рақибнинг савиясидан кўра, эмоционал заряд ва "Бернабеу"даги сўнгги класикодаги мағлубият учун ўч олиш истаги (1:2).

Клуб раҳбарияти орасида фикрлар хилма-хил эди. Умуман олганда, жамоада принципиал рақибга қарши ўйнаш ва мавсумнинг биринчи совринини айнан шундай ўйинда қўлга киритиш учун алоҳида мотивация бор.

Испания Суперкубоги финали 11 январь куни Жиддада бўлиб ўтади.

Киритилди: 17:10, 10.01.2026.
Ўқилди: 2115 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.