Кириш Регистрация

"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ҳимоячисини нишонга олди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Нуссаир Мазрауига яна Туриннинг "Ювентус" клуби қизиқиш билдирмоқда.

Марокашликнинг "Бьянконерилар" сафига ўтиши мумкинлиги ҳақидаги гап-сўзлар ўтган йилнинг ёзида бошланган эди. Gazzetta dello Sport нашрининг хабар беришича, Мазрауи яна "кекса синьора" қизиқишлари доирасига тушиб қолган. 28 ёшли футболчи жаҳон чемпионати - 2026 олдидан "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиш ҳақида жиддий ўйламоқда.

Нуссаир Мазрауининг Transfermarkt порталидаги нархи - 22 млн евро. Футболчининг амалдаги шартномаси 2028 йилнинг ярмигача мўлжалланган, бироқ бир йиллик узайтириш имкониятини ўз ичига олади.

Киритилди: 11:31, 12.01.2026.
Ўқилди: 942 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.