Кириш Регистрация
05/11 00:45 Лацио 2-1 Кальяри
05/11 01:00 Сельта 1-0 Хетафе
05/11 01:00 Фулхэм 2-1 Брентфорд
05/11 13:00 Сентрэл Кост 2-2 Шангхай Шенхуа
05/11 15:00 Кавасаки Фронтале 3-1 Шангхай Порт
05/11 15:00 Виссел Кобе 2-0 Квангжу
05/11 17:00 Жоҳор Дорул Таъзим 3-0 Ульсан Хёндэ
05/11 19:00 Пахтакор 0-1 Ар-Райян
05/11 23:00 Ан-Наср (СА) - Ал-Айн

Александр Пишур хориж клубларидаги 50-голини киритди

Баҳо:
+ | -

Украиналик ҳужумчи Александр Пишур кеча бўлиб ўтган "Локомотив" - "Бунёдкор" (1:1) баҳсида гол уришга муваффақ бўлди. Учрашувнинг 41-дақиқасида "темирйўлчилар" дарвозасига киритилган гол унинг хориж клублари сафидаги 50-голи бўлди. Бу ҳақда Sport.ua сайтига асосланиб Stadion.uz хабар тарқатди.

Бундай натижага эришиш учун Пишур 103та ўйинда майдонга тушишига тўғри келди. Демак, ҳужумчи ҳар икки ўйиндан бирида гол урган (битта ўйинда 0,48 гол).

Пишур ўзининг хориждаги фаолиятини 2001 йилги мавсумда Беларуснинг "Днепр-Трансмаш" жамоасида бошлаган. Ушбу клуб сафида у 52та ўйинда иштирок этиб, 19та гол урган. Шунингдек, Беларусь кубоги баҳсида 2та гол (3та ўйинда) унинг ҳисобига ёзилган. Кейинчалик Александр Словакиянинг "Ружемберок" жамоаси шарафини ҳимоя қилиб, чемпионатда 11та, Кубокда 1та гол урган.

Ниҳоят, ушбу мавсумдан бошлаб Ўзбекистон чемпионатида ўйнаётган Пишур Олий лиганинг 14та ўйинида 13-голини урган бўлса, шунингдек, ОЧЛда 3та, Ўзбекистон кубогида 1та гол муаллифига айланди.

Шундай қилиб, Александр Пишур хориж клубларида 50 ва ундан ортиқ гол урган украиналик футболчилар рўйхатига қўшилди. Ушбу рўйхатда эса Андрей Шевченко карвонбоши ҳисобланади (155та гол).

Манба: www.sport.ua
Киритилди: 09:02, 06.08.2013.
Ўқилди: 4672 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.