Кириш Регистрация
02/02 00:45 Парма 1-4 Ювентус
02/02 01:00 Атлетик Бильбао 1-1 Реал Сосьедад
03/02 00:45 Удинезе 1-0 Рома
03/02 01:00 Сандерленд 3-0 Бёрнли
03/02 01:00 Мальорка 4-1 Севилья
04/02 00:45 Болонья - Милан

“Бу ишни пул учун қилмадим” — Шерзод Насруллаев “Насаф”дан кетишига изоҳ берди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон терма жамоаси ҳимоячиси Шерзод Насруллаев “Насаф”ни тарк этиб, Тошкентнинг “Пахтакор” клуби билан шартнома имзолади. Футболчи вазиятга изоҳ берар экан, клубни пул учун клубни тарк этмаганини билдирди.

“Олти йилдан бери ‘Насаф’да ўйнайман. Кўпчилик пул учун бошқа клубга ўтганимни айтмоқда. Ростини айтсам, бу ишни пул учун қилмадим. Шунчаки, карьерамда ўзгариш қилишни истадим. Қолаверса, менинг кетишим, ‘Насаф’да бошқа футболчиларнинг ўсишига ҳам ёрдам беради. Чунку клубда ёш футболчилар кўп. Худо хоҳласа, ‘Насаф’га қачондир  яна қайтаман”, дейди 27 ёшли футболчи.​

Маълумот учун, Шерзод Насруллаев “Насаф” тарбияланувчиси бўлиб, 2019-йилдан бери клубнинг асосий жамоаси сафида ҳаракат қилиб келади. Футболчи ҳозирга қадар “аждарлар” сафида 200 та учрашувда иштирок этиб, 12 та гол ва 35 та голли узатма муаллифига айланган. Футболчи 2025-йилги мавсум якунида Қарши клубини тарк этиб, “Пахтакор” билан шартнома имзолади. Унинг “шерлар” билан шартномаси 2027-йилнинг охирга қадар амал қилади. Transfermarkt портали ҳимоячининг қийматини 1,2 миллион еврога баҳолаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:20, 12.01.2026.
Ўқилди: 1909 марта.
Фикрлар: 47 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.