"Коринтианс" клуби ўзининг расмий сайтида жамоа сафига ҳимоячи Габриэль Паулиста келиб қўшилгани ҳақида маълумот жойлаштирди. 35 ёшли бразилиялик футболчи 2027 йил охиригача амал қиладиган меҳнат шартномасини имзолади.
Габриэль Паулиста бунгача Европада "Вильярреал", "Арсенал", "Валенсия", "Атлетико" ва "Бешиктош" каби жамоаларда тўп тепган. Энди эса тажрибали ҳимоячи ўз юртига қайтмоқда.
Клуб матбуот хизматининг қайд этишича, Габриэль Паулиста "Коринтианс"нинг бошқа футболчилари билан ҳам танишиб улгурган. Душанба куни ҳимоячи янги жамоаси билан биринчи машғулотини ўтказади.













