Саудия Арабистони Про лигаси 15-турида "Ал-Ҳилол" ўз майдонида "Ан-Наср"ни қабул қилди ва 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.
42-дақиқада Криштиану Роналду Кингсли Команнинг голидан сўнг ўйинда ҳисобни очиди.
57-дақиқада Салем Ал-Давсарий пенальтидан ҳисобни тенглаштирди. Гол бўлган вазиятдан сўнг "Наср" дарвозабони Наваф "Ҳилол" ярим ҳимоячиси Рубен Невеш билан тўпни талашган вазиятда португалияликнинг юзига зарба бергани учун майдондан четлатилди.
Бир киши кўп бўлиб қолган мезбонлар 81-дақиқада ҳисобда олдинга чиқиб олди. Муҳаммад Канно Рубен Невешнинг қанотдан узатмасини дарвозага тўғирлаб қўйди.
Ўйинга қўшиб берилган 9 дақиқанинг бошида яна "Наср" дарвозасига пенальти белгиланди. Ундан Рубен Невеш унумли фойдаланиб, якуний ҳисобни ўрнатди - 3:1.
"Ал-Ҳилол" 38 очко билан 2-ўриндаги "Ан-Наср"дан 7 очкога ўзиб кетди.
"Наср" чемпионатда кетма-кет 3-бор мағлуб бўлди.
СПЛ. 15-тур
12 январь, 22:30. Kingdom Arena (Риёд)
Ал-Ҳилол - Ан-Наср - 3:1
Голлар: 42' 0:1 - К. Роналду (К. Коман), 57' 1:1 - С. Ал-Давсарий (пенальтидан), 81' 2:1 - М. Канно (Р. Невеш), 90+2' 3:1 - Р. Невеш (пенальтидан)
Қизил карточка: 60 - Наваф Ал-Ақиди (Ан-Наср)
Ал-Ҳилол: Ал-Рубайи, Ал-Тамбакти, Р. Невеш, Ал-Ҳарби, Ал-Ями, С. Милинкович-Савич, Н. Ал-Давсарий, Т. Эрнандес, Малком, Д. Нуньес, С. Ал-Давсарий.
Ан-Наср: Н. Ал-Ақиди, Яҳё, И. Мартинес, Симакан, Бушал, Ангело, Брозович, Ал-Ҳайбарий, Коман, Ж. Феликс, К. Роналду













