Кириш Регистрация

Спалетти: "Биз ўз ишини яхши биладиган рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик"

Баҳо:
+ | -

«Ювентус» жамоаси бош мураббийи Лучано Спаллетти клубдаги келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди.

Бугун Турин жамоаси А Сериянинг 20-турида «Кремонезе»ни 5:0 ҳисобида йирик мағлубиятга учратди.

«Бизнинг каби ишда ҳеч қачон нима бўлишини аниқ билмайсан. Ҳар доим кутилмаган ҳолатлар бўлади, ҳаммасини яхшилаб ўйлаб, баҳолаш керак, аммо майдонда содир бўладиган воқеалар ҳам бор.

Биз ўз ишини яхши биладиган рақибга қарши яхши ўйин ўтказдик. «Кремонезе» каби жамоа қандай вазифани бажариши кераклигини уларнинг мураббийи яхши тушунади. У ўз жамоасининг қайси даражада эканини билади. Бир оз омад туфайли ўйин маълум йўналишда кетди».

«Интер» ва «Наполи» ўйини ҳақида:

«Ўйинни томоша қилдим, улар жуда юқори даражадаги футбол намойиш этишди, очиқ ўйнашди. У ерда нима қилаётганини яхши биладиган икки мураббий ишлаяпти. Бизга ҳали ҳам (улар даражасига етиш учун) ўсиш керак, яна бир қадам олдинга ташлашимиз лозим. Лекин мен катта иштиёқни кўряпман».

Пенальти билан боғлиқ вазият ҳақида:

«Менинг фикримча, ўша икки пенальтидан ҳеч бири ҳам пенальти эмас эди», — деди Спаллетти.

Киритилди: 06:07, 13.01.2026.
Ўқилди: 625 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6723]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3257]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2879]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2872]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [2063]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1845]

Осиёда ЖЧ-2034 йўлланмалари қандай тақсимланади? [1826]

Жезуш дунёнинг энг кучли ҳужумчиси кимлигини айтди [1599]

Дунёдаги энг қиммат футболчилар рейтинги: Винисиус 10-ўринга тушди [1599]

Мюллер "Олтин тўп" учун икки асосий фаворитни ажратиб кўрсатди [1560]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик