Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Мадримов, Ғиёсов ва Аҳмадалиев дунёнинг энг яхши боксчилари қаторида — ESPN

Баҳо:
+ | -

Американинг ESPN портали профессионал бокс бўйича барча вазн тоифаларининг янгиланган рейтингини эълон қилди. Унга кўра, ўзбекистонлик боксчилар — Исроил Мадримов, Шаҳрам Ғиёсов ва Муроджон Аҳмадалиев ўз вазн тоифаларида кучли ўнликдан жой олган.

Биринчи ярим енгил вазн:

Муроджон Аҳмадалиев (14-2) — 3-ўрин

30 ёшли Аҳмадалиев 2025 йилнинг 14 сентябрь куни Япониянинг Нагоя шаҳрида бўлиб ўтган жангда Наоя Иноуэ билан тўқнаш келди. Мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун кечган баҳсда ўзбекистонлик спортчи ҳакамларнинг якдил қарорига кўра имкониятни бой берган.

Ярим ўрта вазн:

Шаҳрам Ғиёсов (17-0) — 6-ўрин

Ғиёсов 2025 йилнинг 13 апрель куни аргентиналик Франко Максимилиано Окампога қарши рингга кўтарилган ва 4-раундда рақибини нокаутга учратган эди. Ўзбекистонлик чарм қўлқоп устаси навбатдаги жангини ярим ўрта вазн тоифасида WBA (Жаҳон бокс ассоциацияси) чемпионлик камари соҳиби Роландо Ромерога қарши ўтказиши режалаштирилган.

Супер ярим ўрта вазн:

Исроил Мадримов (10-2) — 5-ўрин

Мадримов сўнгги бор 2025 йилнинг 23 февраль куни Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида бўлиб ўтган профессионал бокс оқшоми доирасида супер ярим ўрта вазн тоифасида WBC Интерим чемпиони америкалик Вержил Ортис Жуниорга қарши рингга чиқиб, ҳакамлар қарорига кўра имкониятни бой берган эди.

Ўзбекистонлик собиқ Жаҳон чемпиони навбатдаги жангини 2026 йил 25 январь куни АҚШнинг Лас Вегас шаҳрида жойлашган “Фонтаинеблеау” мажмуасида ташкил этиладиган бокс оқшомида Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши ўтказади.

Шунингдек, Олександр Усик (Украина), Наоя Иноуэ (Япония), Дмитри Бивол (Россия), Сауль Алварес (Мексика), Вержил Ортис, Девин Ҳейни, Теофимо Лопес ва Шакур Стивенсон (барчаси АҚШ) ўз вазн тоифаларида 1-ўринни эгаллаган.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 09:23, 13.01.2026.
Ўқилди: 2781 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6761]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6341]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4031]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2454]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2407]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2074]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [1988]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1915]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1843]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1743]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик