Кириш Регистрация

Пеп Гвардиола — Ҳусанов ҳақида: «Топ трансфер»

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола Абдуқодир Ҳусановнинг ривожланиши ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«У тезкор ўйинчи эди, ҳозир ҳам тезкор ўйинчи — ҳеч нарса ўзгармади. У жуда ишончли. Францияда олти ой юқори даражада ўйнаб, бу ерга келди — осон эмас.

Уни «special» (махсус) футболчи деб ҳисоблайман. Ўйин услубимиз учун ҳақиқатан ҳам ўзига хос футболчи, бизга кўп ёрдам беради, чунки жамоа жуда юқорига кўтарилиб ўйнаймиз. Орқа чизиқдаги барча позицияларни у жуда яхши ёпмоқда. Менимча, унинг ўзи ҳам бундай ҳаракатларни бажаришни яхши кўради.

Аста-секин нима қилиш кераклигини тушуниб бормоқда; тўп билан ишлаш жараёнида у бизга керак, у буни уддалайди. У жуда ёш. У мураббий тарбиялаши учун қулай футболчи. Машғулотларда ҳар доим яхши ишлайди. 100 фоиз борини беради.

Топ трансфер. Ўтган мавсумда клуб уни ўз сафига қўшиб олиш бўйича ажойиб қарор қабул қилганини айтганман. Ҳусанов шунақа футболчики, уни трансфер бозорига қўйсангиз, дунёнинг ТОП-10 жамоалари уни хоҳлашади, чунки унда ноёб фазилат бор. Ҳимоячида топиш жуда қийин бўлган махсус хусусиятларга эга».

Инглиз тилида етарлича гаплашишни ўрганиб олган. Ҳамма кўрсатмаларни тез илғаб олади. Янада ўсиши мумкин, бунинг учун эса «Мен ўйлаганимдан ҳам яхшироқман» деб ўзи ишониши керак. Мен уни зўрлигини, жуда истеъдодли эканлигини айтиб доимо руҳлантириб тураман.

Унинг узун тўплар, узоқ масофага узатмалар қилиш қобилияти бор, у ҳимоя чизиғини ажойиб тарзда ёриб ўтади, пасларни тез ва аниқ узатади. Фақат буларни доимий бажаришга кўпроқ жасорат керак. Бу вақт билан келадиган нарса. У ҳали жуда ёш. Қанча кўп ўйнаса, шунча тажриба орттиради», - деди испаниялик мутахассис.

Киритилди: 11:54, 13.01.2026.
Ўқилди: 3935 марта.
Фикрлар: 7 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4682]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4352]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4174]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3364]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3216]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3147]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2780]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [2728]

«Реал» Олисе учун илк расмий таклифни тайёрлади [2424]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2380]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик