Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе - Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд - Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано - Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Франция терма жамоаси собиқ футболчиси 35 ёшида фаолиятини якунлаганини эълон қилди

Баҳо:
+ | -

Франция терма жамоасининг собиқ ҳимоячиси Мамаду Сако фаолиятини якунлаганини эълон қилди.

35 ёшли футболчи июль ойидан бери клубсиз эди.

Сако Франция кубоги 1/32 финалидан ўрин олган "ПСЖ" - "Париж" (0:1) учрашуви бошланишидан олдин "Парк де Пренс" майдонида расмий баёнот берди.

Француз фаолиятини "Париж"нинг ёшлар жамоаларида бошлаган, 2007 йилдан 2013 йилгача "ПСЖ"да ўйнаган. У клуб сафида 201 та ўйинда майдонга тушди.

"ПСЖ"ни тарк этгач, ҳимоячи "Ливерпуль" ва "Кристал Пэлас"да ўйнади, 2021 йилда эса "Монпелье"га ўтди ва у ерда 49 та ўйинда майдонга тушди.

Собиқ футболчи Франция терма жамоаси сафида 29 та ўйин ўтказган.

Киритилди: 13:59, 13.01.2026.
Ўқилди: 637 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.