Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

«Ғазалкент» клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди

Баҳо:
+ | -

Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига катта футболни олиб киришни мақсад қилган «Ғазалкент» футбол клуби Лига аъзоси бўлиш учун ариза топширди.

Мазкур клубнинг ташкил этилиши, унинг мақсади, инфратузилма бунёд қилиш учун йўналтираётган инвестицияси ҳамда болалар футболига эътибор бериш орқали, уларнинг профессионал футболга қадар бўлган йўлни босиб ўтиш бўйича режаси 2025 йилги мавсум давомида Лига билан келишиб келинмоқда.

Айни вақтда Ғазалкент шаҳрида жойлашган стадион ҳужжатларини расмийлаштириш билан боғлиқ ишлар давом этмоқда. Лига ва Ассоциация келишувига кўра, клуб тез орада ЎФА қошидаги футбол мактабларидан бири билан шартнома имзолаши кўзда тутилган. Бу орқали клуб минимум саккиз ёш тоифасидаги гуруҳларни ривожлантириш, Тошкент вилоятининг турли ҳудудларида филиалларни ташкил этиш орқали, тарбияланувчиларни Лига талаб этган кўринишда рўйхатдан ўтказиш ишларини амалга оширади.

Стадион билан боғлиқ ҳужжатлар тўлиқ расмийлаштириб бўлингач, «Ғазалкент» клуби шаҳардаги стадионни Лига талаб этган кўринишга келтириш ишларини бошлайди. Инфратузилмани ривожлантириш йўлида клуб 12 миллиард сўм инвестиция киритишни режалаштирган. Барчаси режа бўйича давом этса, мавсумнинг иккинчи ярмига қадар стадион катта учрашувларни қабул қилиш учун тайёр бўлади.

Шунингдек, клубнинг йиллик харажатлар сметаси Лига талаб қилган кўринишда тасдиқланган бўлиб, у ўз ичига бир қатор муҳим жиҳатларни қамраб олган. Клуб мавсумга тайёргарлик доирасида хорижий йиғинда иштирок этади, шунингдек, ёш футболчилар билан индивидуал ишлаш тизими хорижий мутахассислар томонидан йўлга қўйилади.

Юқоридагилардан келиб чиқиб, Лига «Ғазалкент» клубини ўз аъзолигига қабул қилиш масаласини Ижроия қўмита кун тартибига киритди. Эндиликда стадион ва футбол мактаби билан боғлиқ масалалар ўзаро ҳамкорликда амалга оширилади.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 20:50, 13.01.2026.
Ўқилди: 567 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.