Кириш Регистрация
23/05 21:00 Болонья 3-3 Интер
23/05 23:45 Лацио 2-1 Пиза
24/05 00:00 Бетис 2-1 Леванте
24/05 00:00 Жирона 1-1 Эльче
24/05 00:00 Хетафе 1-0 Осасуна
24/05 00:00 Мальорка 3-0 Реал Овьедо
24/05 00:00 Реал Мадрид 4-2 Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Валенсия 3-1 Барселона
24/05 00:00 Алавес 1-2 Райо Вальекано
24/05 00:00 Сельта 1-0 Севилья
24/05 00:00 Эспаньол 1-1 Реал Сосьедад
24/05 18:00 Парма - Сассуоло
24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс
24/05 21:00 Наполи - Удинезе
24/05 23:45 Торино - Ювентус
24/05 23:45 Верона - Рома
24/05 23:45 Кремонезе - Комо
24/05 23:45 Лечче - Женоа
24/05 23:45 Милан - Кальяри
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Виталий Денисов: «Павлюченко бугун гол уришимни тахмин қилганди»

Баҳо:
+ | -

"Локомотив" - "Краснодар" ўйинида гол уришга муваффақ бўлган Виталий Денисов "Газета.ру"га интервью берди.

"Бу баҳсни бекорга интизорлик билан кутмагандик — дейди учрашув қаҳрамонига айланган Денисов. — Бошида бироз шубҳалангандик, лекин майдон чими яхши ҳолатда экан. Бундай об-ҳаво учун (ўйиндан олдин кучли ёмғир ёғиб ўтди — Std.uz изоҳи) майдоннинг ҳолатини аъло даражада деса ҳам бўлади. Клуб ишчилари ўз олдиларига қўйилган вазифани уддалашди ва ноқулай об-ҳаво шароитида майдонни ўйинга тайёрлай олишди. Кутиш пайтида нима билан машғул бўлдик? Кимдир мусиқа тинглади, кимдир телефонини ўйнади, бошқалар эса ўзаро суҳбатлашишди. Мен эса барчаси билан оз-оздан машғул бўлдим".

— Виталий, Россиядаги дебют голингиз билан табриклаймиз. Украинадаги гол урган ўйинларингизни эслайсизми?
— Ҳа, "Черноморец" ва "Таврия" дарвозабонларини хафа қилгандим. Барча голларни ўйиндан урганман. Тўғрисини айтсам, Самедов ўзи зарба берса керак деб ўйлагандим. Саша зарба бериш учун қулай вазиятда — дарвоза рўпарасидан жой олганди. Лекин у менга тўпни етказишга қарор қилди. Менга эса фақат ҳужумни якунлаш қолганди, холос.

— Ушбу ўйинда олдингизга қанотдан ҳужумга қўшилиш ва вазиятни кескинлаштириш вазифаси қўйилганмиди?
— "Локомотив"да олдимга ҳамиша жамоани ҳужумда қўллаб-қувватлаш вазифаси қўйилади. Шунингдек, Рома Павлюченко ўйиндан бироз олдин бугун гол уришимни айтганди (кулади).

— Демак, "уйқудаги гигант" гол борасида "сукут" сақламоқда, лекин Денисовга футбол омадини чорламоқда?
— Рома бугун майдонга чиқмаган бўлса-да, учрашувлар давомида менга нисбатан унда гол уриш учун имкониятлар кўпроқ бўлади. Ишончим комил, Павлюченко ҳали голлар уради!

— Сизга омад келтирган жамоадошларингизга голни "ювиб" беришингиз керак. Балки уларни караокега таклиф қиларсиз?
— Караокени билмадиму, лекин нимадир уюштирамиз. Байрамни қай тарзда ташкиллаштиришни жамоанинг ўзи ҳал қилсин.

— Ҳозирча эса Россиядаги илк голингизни кимга бағишлайсиз?
— Биринчи навбатда, ўз онамга бағишлайман... (қисқа сукут) ва отамга. Шунингдек, акамга... Ва албатта, аёлимга (кулади).

— Мухлислар сизни Голливуд блокбастери "Тор"га ўхшатишади, аммо бугунги ўйиндан кейин сизга "ёмғир одами" тахаллусини берамиз, шекилли.
— Мухлислар шуни ўйлаб топишган бўлса, демак, бу уларнинг қарори. Мен улар билан баҳслашмайман. "Тор"ни бир неча марта кўрганман. Соч борасида ўхшашлигим бор.

— Яқин орада хет-трикка эришишингиз ҳам мумкинми?
— Насиб қилса. Агар 3та гол урсам, бундан фақат хурсанд бўламан.

— "Локо" дарвозасига белгиланган пенальти борасида нима дея оласиз?
— Менимча, пенальти умуман йўқ эди. Тарасов тўпга қоқилиб кетди. Вазият менинг кўз олдимда содир бўлди.

— Шу пайтгача "Локомотив" биттадан ғалаба ("Волга), дуранг ("Анжи") ва мағлубият (ЦСКА) қайд этганди. Замонавий "Локомотив"ни қандай тасаввур қилсак бўлади?
— Келинг, шошмайлик ва кейинги ўйинни кутамиз. Бугун биз ғалаба қозондик. Шунинг учун хотиржам дам олиш ва ғалабадан роҳатланишни истайман.

Манба: www.gazeta.ru
Киритилди: 12:51, 06.08.2013.
Ўқилди: 5681 марта.
Фикрлар: 14 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик