Кириш Регистрация
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон 2-0 Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон 0-1 Ливан
13/01 21:30 Япония 2-0 Қатар
13/01 21:30 БАА 1-1 Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма
15/01 00:45 Интер - Лечче
15/01 22:30 Верона - Болонья

Фернандеш "Манчестер Юнайтед"даги вазиятдан чарчаган ва клубни тарк этмоқчи

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" сардори Бруну Фернандеш ёзда жамоани тарк этмоқчи, деб хабар бермоқда Reuters.

Манбанинг таъкидлашича, 31 ёшли футболчи клубдаги тартибсизликдан чарчаган. Шу билан бирга, португалияликнинг жамоадошлари унинг истагига тушуниш билан муносабатда бўлмоқда.

Январь ойи бошида "Манчестер Юнайтед" бош мураббий Рубен Аморимни истеъфога чиқарди. Сешанба куни клуб ушбу лавозимга Майкл Кэррик тайинланганини эълон қилди, у билан 2025/26-йилги мавсум охиригача шартнома имзоланди.

Фернандеш "қизил иблислар" сафида 2020 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. У жамоа сафида барча мусобақаларда 310 та ўйин ўтказиб, 103 та гол урган ва 95 та голли узатмани амалга оширган.

"МЮ" билан бирга ярим ҳимоячи 2023/24 йилги мавсумда Англия кубоги ва 2022/23 йилги мавсумда Лига кубоги ғолибига айланди. Унинг клуб билан шартномаси 2027 йилнинг ёзигача мўлжалланган.

Киритилди: 03:38, 14.01.2026.
Ўқилди: 165 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.