Кириш Регистрация

"MЮ" босслари суҳбатдан сўнг бир овоздан Кэррикни тайинлашга қарор қилишди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" босслари интервью якунларига кўра бир овоздан Майкл Кэррикни вақтинчалик бош мураббий этиб танлади. Кеча "МЮ" Кэррикнинг мавсум охиригача клубга тайинланганини эълон қилди.

Журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, клуб раҳбариятининг фикрича, суҳбат давомида Кэррик етакчилик қобилияти, ҳамкорликка тайёрлиги ва жамоанинг ҳозирги таркибини яхши билишини намойиш этган.

Янги мураббийни ёллаш жараёнига "МЮ" футбол директори Жейсон Уилкокс раҳбарлик қилди. Бундан ташқари, Уилкокс ва Кэррик Стив Ҳолланд ва Жонатан Вудгейтнинг мураббийлар штабига киришига ёрдам беришди.

Қайд этилишича, "МЮ" мавсум якунларига кўра Чемпионлар лигасига чиқиши мумкинлигига ишонмоқда. АПЛ 21-туридан кейин манкунианликлар 31 очко билан 7-ўринда бормоқда.

Киритилди: 03:46, 14.01.2026.
Ўқилди: 765 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Боатенг: «Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси деганимда ёлғон гапирганман». Роналду бунга муносабат билдирди [9039]

«Реал» футбол тарихидаги энг даҳшатли ўнг қанотни яратмоқчи [5966]

«Барселона» икки юлдуз ҳужумчи ўртасида танлов қилиши керак [4498]

«Барселона» Холанд трансфери бўйича қарор қабул қилди [3627]

Испания суперклуби Хвичани 150 миллион еврога сотиб олишга тайёр [3476]

«Манчестер Юнайтед» ёзги трансферлар ойнасининг илк харидини якунлади — Фабрицио Романо [2498]

Перес нима сабабдан Олисени «Реал»га олиб келишга қарор қилгани маълум бўлди [2413]

«Боруссия» Д президенти Холанднинг «Реал»га ўтмоқчи эканлигини маълум қилди [2399]

«Манчестер Сити» футболчиси ўзига янги клуб танлади [2390]

Гвардиола: «Чемпионлар Лигаси лойиҳаларни барбод қилади, умид қиламанки, «Барселона» билан бундай бўлмайди» [1937]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик