Кириш Регистрация
16/03 00:45 Лацио 1-0 Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Осасуна
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК

Луис Энрикенинг яқин дўсти нега испаниялик мутахассис "Челси"ни бошқармаслигини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" мухбири Грэм Хантер "ПСЖ" бош мураббийи Луис Энрике ўз вақтида "Челси"ни қабул қилишга яқин келганини айтди.

"Мен Луис Энрикенинг яқин дўстиман. "ПСЖ"га келишидан олдин у Кобхэмда "Челси" бош мураббийи бўлиш учун жуда муваффақиятли суҳбат ўтказди. Ва у: "Мен бу ишни қилмайман," деди. У клуб хўжайинларининг аралашувини ва клубга яқинлашиб келаётган муаммоларни олдиндан кўра билган. Айнан Мареска уларни бошидан кечирди," - дея Хантернинг сўзларини келтиради talkSPORT.

Эслатиб ўтамиз, 1 январь куни "Челси" клуб бош мураббийи Энцо Марескани истеъфога чиқарган эди. Италиялик мутахассис "аристократлар" сафида 2024 йилнинг ёзидан буён ишлаб келаётган эди.

Киритилди: 23:30, 14.01.2026.
Ўқилди: 986 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.