Франция чемпионатининг 18-туридан ўрин олган баҳсда "ПСЖ" "Лилль" устидан 3:0 ҳисобидаги йирик ғалабани тантана қилди.
Бу испаниялик мутахассис Луис Энрике учун Париж гранди бошқарувидаги 100-ғалаба бўлди.
"100 ғалаба? Бу етарлича яхши натижа. Шу зайлда давом этишимиз керак. Мен мингта ғалабани истайман, аммо бунга ҳали анча бор," - дея испаниялик мутахассиснинг сўзларини келтиради клуб матбуот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, испаниялик мутахассис парижликлар жамоасини 2023 йилнинг ёзидан буён бошқариб келмоқда.













