"Реал" ҳужумчиси Килиан Мбаппе мавсумдаги 30-голини урди.
Франциялик футболчи Ла Лига 20-туридан ўрин олган "Леванте"га (2:0) қарши ўйиннинг 56-дақиқасида ўзи ишлган пенальтидан фойдаланди.
Эндиликда Килианнинг ҳисобида барча мусобақаларда мавсумнинг 26 ўйинида 30 та гол ва 4 та голли узатма бор.













