Кириш Регистрация

Ҳамзат Чимаев нима учун жимликда машқ қилаётганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) UFC чемпиони Ҳамзат Чимаев нима учун жимликда машқ қилишни яхши кўришини айтди.

"Машғулотларда кўп гапириш мумкин эмас. Машғулотларда кўп гапирсанг, ҳеч қачон чемпион бўлолмайсан. Гап кам, иш кўп. Фақат шундагина чемпион бўлиш мумкин. Машғулот бошланганда, залда тинчлик бўлиши керак. Машғулотдан кейин кафеда суҳбатлашиш мумкин", - деди Чимаев MTGYM23 ЁуТубе-каналига берган интервьюсида.

Ҳамзат Чимаев 31 ёшда. Чеченистон Республикасида туғилган у UFC’даги дебютини 2020 йилда ўтказган. 2025 йилда ўрта вазн тоифасида (84 кг гача) чемпионлик унвонини қўлга киритди. Ташкилотда унинг ҳисобида жами тўққизта ғалаба ва бирорта мағлубият йўқ.

Киритилди: 18:11, 18.01.2026.
Ўқилди: 1062 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик