Кириш Регистрация
29/04 19:00 Қизилқум 0-0 Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи 4-0 Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор 2-1 Навбаҳор
29/04 23:59 Атлетико - Арсенал
01/05 23:45 Пиза - Лечче
02/05 00:00 Лидс - Бёрнли
02/05 00:00 Жирона - Мальорка

Расман. Кейинги Африка Миллатлар Кубогига 3 та мамлакат мезбонлик қилади

Баҳо:
+ | -

2027 йилги Африка кубоги бирданига 3 та давлатда бўлиб ўтади. Бу ҳақда маҳаллий футбол конфедерацияси расмий сайти хабар бермоқда.

Эълон қилинган хабарга кўра, мусобақа Кения, Танзания ва Уганда стадионларида бўлиб ўтади. Турнир мезбонлиги учун Сенегал, Нигерия ва Бенин, шунингдек, Ботсвана ва Замбия каби бир қатор давлатлар даъвогарлик қилган.

"Мен бутун Африка бўйлаб футболни ривожлантиришга мажбурман. Мен футболнинг ривожланишини энг яхши инфратузилмага эга мамлакатлар билан чеклай олмайман ва Кения, Уганда ва Танзаниядаги турнир катта муваффақиятга эришишига ишонаман," - деди Африка футболи раҳбари Патрис Мотсепе.

Африка кубоги охирги марта 1976 йилда қитъа шарқида Эфиопия мезбонлигида ўтказилган. Кейинги турнир тоқ йиллар бўйича ўтказиладиган охирги турнир бўлади. 2028 йилдан бошлаб у 2 йилда бир марта эмас, 4 йилда бир марта ўтказилади.

Киритилди: 22:19, 18.01.2026.
Ўқилди: 1059 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик