"Тоттенхэм" ҳимоячиси Бен Дэвис жарроҳлик амалиётини ўтказади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар берди.
32 ёшли футболчига чап оёқ тўпиқ суяги сингани сабабли операция керак бўлади. Дэвис шанба куни "Вест Хэм"га қарши ўйинда (1:2) жароҳат олган эди.
"Тоттенхэм" Бен Дэвиснинг тикланиш муддатлари ҳақида аниқ маълумот бермади. Операциядан кейин уэльслик футболчи клуб тиббий штаби назорати остида реабилитация жараёнини бошлайди.
Айни пайтда "Тоттенхэм" Англия чемпионати турнир жадвалида 14-ўринда бормоқда. Сешанба куни, 20 январь санасида Томас Франк жамоаси Чемпионлар лигасида ўз майдонида "Боруссия" Дортмундни қабул қилади.













