20 ёшли ярим ҳимоячи Алекс Тот Англиянинг "Борнмут" клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда инсайдер Фабрицио Романо хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, "Борнмут" венгриялик футболчи учун "Ференцварош"га 12 миллион евро тўлайди, шунингдек, 3 миллион евро бонуслар ҳам кўзда тутилган.
Жорий мавсумда Тот барча мусобақаларда 25 та ўйинда иштирок этди. У 2 та гол уриб, 5 та голли узатмани амалга оширган.
Transfermarkt маълумотларига кўра, футболчининг бозор қиймати 8 миллион еврони ташкил этади.













