Крис Саттон "Будё-Глимт"нинг "Манчестер Сити"га қарши ўйиндаги (3:1) ғалабаси ҳақида фикр билдирди.
"Менимча, бу тўлиқ "Будё"нинг хизмати. "Ман Сити"нинг захира ўриндиғида ёшлар ўтирганини айтиш мумкин, аммо Пеп Гвардиола кучли таркибни майдонга туширди. Докуга эса майдонда жой топилмади.
"Шаҳарликлар" бугун ғалаба қозона олмагани учун ўзларига маълум муаммоларни келтириб чиқаришди, чунки улар плей-офф ўйинларига боришни исташмайди ва бу "Галатасарой"ни мағлуб этмаса содир бўлиши мумкин.
Улар учун яна ғалаба қозониш ва ўзларига ишонч ҳосил қилишни бошлаш муҳимдир. Бу улар учун шармандали оқшом эди.
"Будё-Глимт" нафақат ютди, балки "Ман Сити"ни бутунлай яксон қилди," - деди "Челси"нинг собиқ форварди.













