Кириш Регистрация

АПЛда 22-турининг энг яхши футболчиси аниқланди

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш Англия чемпионати йигирма иккинчи турининг энг яхши футболчиси деб топилди. Бу ҳақда АПЛ матбуот хизмати хабар берди.

Ўтган дам олиш кунлари "Манчестер Юнайтед" дербида "Манчестер Сити"ни 2:0 ҳисобида мағлуб этди. Бруну Фернандеш Брайан Мбеумонинг голига ассистентлик қилди.

Айтиш керакки, Фернандеш мавсумда учинчи марта Премьер-лигада турнинг энг яхши футболчиси деб топилди.

"Манчестер Юнайтед" Англия чемпионати турнир жадвалида бешинчи ўринда бормоқда. Майкл Кэррик жамоаси кейинги турда "Арсенал" меҳмони бўлади. Ўйин 25 январь куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 22:29, 21.01.2026.
Ўқилди: 698 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.