Кириш Регистрация
08/07 01:00 Швейцария 0-0 Колумбия
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

"Реал" Винисиусга янги шартнома бўйича қанча маош таклиф қилаётгани маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

"Реал" ҳужумчи Винисиус Жуниор билан шартномани узайтириш бўйича музокаралар олиб бормоқда.

The Athletic хабарига кўра, ҳозирда бразилияликнинг Мадрид клубидаги маоши соф ҳолда йилига 18 миллион еврони ташкил этади. "Қаймоқранглилар" ҳужумчига бир мавсум учун 20 миллион евро маошли янги битим таклиф қилган, бироқ футболчи таклифни рад этган.

Қайд этилишича, "Реал" Винисиус билан ҳамон шартномани узайтирмоқчи, футболчининг ўзи ҳам Мадрид клубида қолишни истамоқда. Томонлар музокараларда шошилмаяптилар.

Винисиус Жуниор "Реал" сафида 2018 йилдан буён тўп тепиб келмоқда. Унинг "қаймоқранглилар" билан амалдаги келишуви 2027 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган.

Киритилди: 15:53, 22.01.2026.
Ўқилди: 1817 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Венгернинг фикрича, фақат битта терма жамоа Франциянинг ЖЧ-2026да ғолиб чиқишига тўсқинлик қилиши мумкин [6727]

Бразилия терма жамоасининг самолёти ватанга бортида фақат бир ўйинчи билан қайтди — манба [5659]

"Реал" асосий таркибда бир дақиқа ҳам ўйнамаган тарбияланувчиларидан 100 миллион евродан ортиқ маблағ ишлаб олди [4339]

"Реал" Винисиусга ультиматум қўйди [3264]

Абдуқодир Хусановнинг агенти футболчининг тўйи ва фидойилиги ҳақида гапириб берди [3254]

Камавинга трансфери бўйича таклиф юборган топ-клуб номи маълум бўлди [3008]

«Манчестер Юнайтед»нинг трансфер мақсади 120 миллион еврога баҳоланди [2597]

Романо Португалия терма жамоасининг янги бош мураббийи номини маълум қилди [2245]

«Нефтчи» ўртоқлик ўйинида «Зенит»га йирик ҳисобда мағлуб бўлди [1919]

Дешам ФИФАнинг Олисега берилган карточка бўйича қарорини маълум қилди [1849]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик