Кириш Регистрация
14/04 00:00 Ман. Юнайтед 1-2 Лидс
14/04 00:00 Леванте 1-0 Хетафе
14/04 18:00 Хоразм 2-2 Қўқон-1912
14/04 20:15 Бунёдкор 0-1 Нефтчи
14/04 23:59 Атлетико 1-2 Барселона
14/04 23:59 Ливерпуль 0-2 ПСЖ
14/04 23:59 Арсенал - Спортинг
15/04 23:59 Бавария - Реал Мадрид

Хау Гимараэснинг жароҳати ҳақида гапирди

Баҳо:
+ | -

"Ньюкасл" бош мураббийи Эдди Ҳау жамоа яримҳимоячиси Бруно Гимараэснинг ҳолати ҳақида фикр билдирди.

Чемпионлар лигасининг ўтган турида ПСВга қарши кечган ўйинда (3:0) Гимараэс дастлабки дақиқаларданоқ майдонга тушди, аммо жароҳат туфайли биринчи бўлим охирида майдонни тарк этишга мажбур бўлди.

"Унинг тўпиғи бироз шишган, бироз оғрияпти. Умид қиламизки, у ерда ҳеч қандай жиддий нарса йўқ, лекин аниқ айтиш қийин. Уни алмаштиришга тўғри келганидан хавотирдаман", - дея Хаунинг сўзларини келтиради журналист Крейг Хоуп.

Жорий мавсумда Гимараэс барча мусобақаларда 33 та ўйинда майдонга тушиб, 8 та гол урди ва 6 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 16:44, 22.01.2026.
Ўқилди: 722 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик