Кириш Регистрация

МЛС ва Саудия Арабистонининг қизиқиши фонида Левандовскининг режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Ҳужумчи Роберт Левандовски "Барселона"ни ярим йилдан сўнг тарк этиши мумкин. 37 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси июнь ойи охирида ўз ниҳоясига етади. Узоқ вақтдан бери польшалик форвардга МЛС ва Саудия Арабистонидан жиддий талаб борлиги маълум. Шу билан бирга, журналист Бен Жейкобснинг ёзишича, ҳужумчининг ўзи ҳамон "Барселона"да камида яна бир йил қолишга умид қилмоқда. Юлдуз фахрий Каталония гранди билан меҳнат шартномасини узайтиришни муҳокама қилишга тайёр.

Роберт Левандовскига даъвогарлар орасида "Чикаго Файр", "Ал-Иттиҳод" ва "Аш-Шабаб" клублари бор. "Кўк-анорранглилар" сафида футболчи 2022 йилнинг ёзидан буён тўп тепиб келмоқда.

Киритилди: 11:24, 23.01.2026.
Ўқилди: 1214 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.