Кириш Регистрация

"Ювентус" "Севилья" ҳимоячисини сотиб олишни мақсад қилган

Баҳо:
+ | -

"Ювентус" "Севилья"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Хуанлу Санчесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.

Журналист Жанлука Ди Марционинг маълум қилишича, туринликлар 22 ёшли футболчини Пер Кальюлуга ўринбосар сифатида кўрмоқда. Агар Испания жамоаси футболчини сотиб олиш ҳуқуқи билан ижарага беришга рози бўлса, келишув амалга ошиши мумкин. "Ювентус" ҳали тўлақонли трансферни расмийлаштиришга тайёр эмас.

Хуанлу Санчес "Севилья" тарбияланувчиси ҳисобланади. Унинг клуб билан шартномаси 2029 йилнинг 30 июнига қадар имзоланган.

Жорий мавсумда ҳимоячи барча мусобақаларда 19 та ўйинда майдонга тушиб, 1 та голли узатмани амалга оширди. Transfermarkt портали футболчини 15 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 15:03, 23.01.2026.
Ўқилди: 452 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.