Кириш Регистрация

"Бешиктош" форварди яна "Бенфика"га қайтди

Баҳо:
+ | -

"Бенфика" "Бешиктош" форварди Рафа Силвани ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди. Футболчи 2028 йилгача мўлжалланган шартнома имзолади, деб хабар беради "бургутлар" расмий сайти.

Transfermarkt маълумотига кўра, ушбу трансфер португал клубига 5 миллион еврога тушган. Силва "Бешиктош"ни мураббий ва клуб раҳбарияти билан келишмовчилик туфайли тарк этди.

"Мен уйни соғиндим ва қайтишни хоҳладим. Бир неча кун олдин имконият пайдо бўлди ва ҳаммаси амалга ошди. Бу ерга қайтиш имконияти учун миннатдорман," - деди футболчи.

Ҳужумчи "Бенфика"даги 8 мавсумида (2016-2024) 326 та ўйинда майдонга тушиб, 94 та гол урган ва 79 та голли узатмани амалга оширган. Рафа Силва жорий мавсум 16 та ўйинда майдонга тушди ва 5 та гол урди.

Киритилди: 21:25, 23.01.2026.
Ўқилди: 846 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.