Кириш Регистрация

«Барса» Фермин Лопес вакиллари билан учрашди

Баҳо:
+ | -

"Барселона" Фермин Лопес билан янги шартнома имзоламоқчи.

Diario Sport нашри хабарига кўра, "кўк-анорранглилар" ярим ҳимоячисига бир қатор клублар қизиқиш билдираётгани сабабли ҳаракат қилишга қарор қилган ва унинг вакиллари билан учрашув ташкил қилган.

Каталонияликлар маошни сезиларли даражада ошириш ва шартномани икки йилга узайтиришни таклиф қилмоқда. Амалдаги битимнинг амал қилиш муддати 2029 йилнинг ёзигача.

Фермин жамоада қолишни ва асосий футболчилардан бирига айланишни истайди. У бу мавсумда Ла Лигада 14та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди.

Киритилди: 22:47, 23.01.2026.
Ўқилди: 2529 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.