Кириш Регистрация

Рейндерс: "Манчестер Сити" қайтади"

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" яримҳимоячиси Тиджани Рейндерс жамоанинг пасайиши ҳақида фикр билдирди. "Шаҳарликлар"нинг Премьер-лигадаги ғалабасиз серияси тўртта ўйиндан иборат.

Чемпионлар лигаси доирасида "Будё-Глимт"га қарши кечган сўнгги баҳсда ҳам Хосеп Гвардиола жамоаси мағлубиятга учраганди (1:3).

"Биз асосий кўрсатмаларни тўғри бажаришимиз ва ўйинларда ғалаба қозонишимиз керак - бу энг муҳими, айнан ғалабалар энергия беради. Бунга эришишимизга ишончим комил. Бизнинг кучли томонларимиз кўп. 2025 йил охирида биз тақдим этган ғалабали серияни такрорлаш учун ҳамма нарса мавжуд. Ҳозир бироз секинлашдик, бироқ ишончим комилки, тез орада ғалабали йўлга қайтамиз", - дея Рейндерснинг сўзларини келтиради "Манчестер Сити" матбуот хизмати.

Шанба кунги "Сити" - "Вулверхэмптон" учрашуви Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланади.

Киритилди: 07:25, 24.01.2026.
Ўқилди: 793 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.