Кириш Регистрация

Исроил Мадримовнинг рақиби ва жанг санаси маълум

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон вақти билан 24 январдан 25 январга ўтар кечаси АҚШнинг Лас-Вегас шаҳрида профессионал бокс оқшоми старт олади.

Ушбу жанг кечасида ҳамюртимиз Исроил Мадримов ҳам иштирок этади ва Доминикан Республикаси вакили Луис Давид Салазарга қарши рингга кўтарилади. Мадримов шу кунга қадар профессионал боксда 12та жанг ўтказиб, уларнинг 10тасида ғалаба қозонган. Иккита жангини эса ҳакамларнинг қарори билан ютқазган эди. Унинг рақиби Салазар эса фаолияти давомида 21та жангда иштирок этган. Уларнинг 20тасида рақибларидан устун келган бўлса, яна биттасида мағлубият аламини тотиб кўрган. Сўнгги жангида эса рақибини иккинчи раунддаёқ нокаутга учратган.

Ушбу жанг 10 раунд этиб белгиланган ва тўқнашув 25 январь тонгида бошланиши режалаштириляпти.

Киритилди: 13:23, 24.01.2026.
Ўқилди: 2591 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.