Кириш Регистрация

Флик «Барселона» ярим ҳимоячисининг трансферини блоклади

Баҳо:
+ | -

Каталониянинг "Барселона" клуби хавбеки Марк Берналга бир қатор клублар қизиқиш билдирмоқда, дея хабар берди Sport.es.

Журналистлар маълумотига кўра, 18 ёшли ярим ҳимоячига Амстердамнинг "Аякс" клуби қизиқиш билдирмоқда. Нидерландия топ-клуби футболчини ижарага олмоқчи, аммо каталонияликлар бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Бернални қўйиб юбормоқчи эмас. Германиялик мутахассис футболчини мавсумнинг иккинчи қисмида асосий футболчилардан бири сифатида кўрмоқда.

Жорий мавсумда Марк 13 та ўйин ўтказиб, битта голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди. Ярим ҳимоячининг шартномаси 2029 йилнинг ярмигача мўлжалланган бўлиб, унинг трансфер нархи 10 миллион еврони ташкил этади.

Киритилди: 16:31, 24.01.2026.
Ўқилди: 5572 марта.
Фикрлар: 10 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.