"Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик жамоада бўладиган президентлик сайлови ҳақида фикр билдирди.
«Президентлик сайловлари? Бу менинг ваколат доирам эмас. Президент мен билан гаплашди. Қанчалик тез бўлса, шунчалик яхши — бу яхши янгилик. Бу жамоага таъсир қилади деб ўйламайман. Бизнинг вазифамиз — майдонда максимум даражада ишлаш», - деди 60 ёшли немис мутахассиси.
"Барселона"да президентлик сайлови 15 март кунига белгиланди. Эртага "кўк-анорранглилар" Ла Лига доирасида "Овьедо"ни қабул қилади.













