Кириш Регистрация

Мбаппенинг голлари – «Реал»нинг ғалаба калити

Баҳо:
+ | -

Мадриднинг "Реал" клуби ҳужумчиси Килиан Мбаппе яна гол уриб, жамоасининг ғалабасига катта ҳисса қўшди. Шанба куни 27 ёшли футболчи "Вильярреал"га қарши учрашувда дублни расмийлаштирди ва беллашув "қаймоқранглилар"нинг ғалабаси билан якунланди (2:0).

Қизиғи шундаки, Мбаппе камида бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилган 21 та ўйиннинг 19 тасида "Реал" ғалаба қозонган. Франциялик юлдуз гол урмаган 11 та беллашувда эса жамоа бор-йўғи тўрт марта ютган, икки бор дуранг ўйнаган ва беш марта мағлуб бўлган.

"Реал" Ла Лига турнир жадвалида 51 очко билан пешқадам, аммо икки очкога ортда қолаётган "Барселона" 21-турдаги учрашувини ҳали ўтказмаган.

Килиан Мбаппе чемпионат тўпурарлари пойгасида етакчилик қилмоқда — у 20 та ўйинда 21 та гол урган.

Киритилди: 13:01, 25.01.2026.
Ўқилди: 983 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.