Кириш Регистрация

"ПСЖ"нинг Рамуш бўйича режалари маълум бўлди

Баҳо:
+ | -

Франциянинг "ПСЖ" клуби форварди Гонсалу Рамуш яқин орада жамоани тарк этиши даргумон. Бу ҳақда журналист Экрем Конур хабар бермоқда.

Манбага кўра, "ПСЖ" португалиялик ҳужумчига "Атлетико" Мадриддан жиддий қизиқиш бўлаётганига қарамай, уни сақлаб қолишга қаттиқ бел боғлаган. Агар "матрасчилар" Гризманн ёки Сёрлот билан хайрлашса, Рамушни қўлга киритишга ҳаракат қилишлари мумкинлиги айтилмоқда.

Рамуш 2023 йилдан бери "ПСЖ" шарафини ҳимоя қилмоқда. Бу мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларни қўшиб ҳисоблаганда 29 та учрашувда майдонга тушиб, ўнта гол урди ва битта самарали узатма муаллифига айланди.

Рамушнинг "ПСЖ" билан шартномаси 2028 йилгача мўлжалланган. Transfermarkt мутахассислари форварднинг нархини 35 миллион еврога баҳоламоқда.

Киритилди: 18:44, 25.01.2026.
Ўқилди: 704 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.