Кириш Регистрация

Кэррик Моуриньо натижасини такрорлади

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Юнайтед" Лондонда "Арсенал" устидан қозонилган ғалаба (3:2) билан футбол жамоатчилигини ҳайратда қолдирди.

Брайан Мбеумо, Патрик Доргу ва Матеус Куньянинг аниқ зарбалари эвазига "қизил иблислар" "Эмирейтс"да 3 очко қўлга киритди. Opta маълумотига кўра, "Манчестер Юнайтед" 2018 йил апрелидан буён илк марта Премьер-лига турнир жадвалининг амалдаги пешқадамига қарши сафар ўйинида учта гол урди. Саккиз йил аввал "Манчестер Сити"га қарши ўйинда (3:2) шундай бўлганди - ўшанда жамоани Жозе Моуриньо бошқараётганди.

"Арсенал" устидан қозонилган ғалаба, шунингдек, "МЮ" учун деярли беш йил ичида - 2021 йил мартидан бери чемпионат етакчиси билан меҳмондаги биринчи ғалаба бўлди (Уле Гуннар Сульшер қўл остида жамоа "Манчестер Сити"ни енгган эди - 2:0).

Майкл Каррик 13 январь куни манкунианликлар бошқарувини ўз қўлига олди.

Киритилди: 08:30, 26.01.2026.
Ўқилди: 737 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.