Якшанба куни Италия чемпионатининг 22-тури сўнгги ўйини бўлиб ўтди, унда "Рома" ва "Милан" 1:1 ҳисобида дуранг ўйнашди. "Милан" посбони Майк Меньян ўйиннинг энг яхши футболчиси деб топилди.
У ўз клубини биринчи бўлимда, "Рома"нинг хавфли ҳужумларида қутқариб қолди. Учрашув якунида 10 балдан 7 балга лойиқ кўрилди.













