"Барселона" вингери Рафинья Диас Ла Лига доирасида "Реал Овьедо"га қарши ўйин (3:0) ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
"Биз кучли босим ўтказадиган рақибга қарши қийин баҳс бўлишини билардик. Биринчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик, аммо танаффусдан кейин гол ура олдик.
Иккинчи бўлимда биз юқори босим ўтказишга ва тўпни иложи борича тезроқ қайтариб олишга ҳаракат қилдик - бу бизга иккита гол уриш имконини берди", деди Рафинья.













