Олий лиганинг 15-тури доирасида “Насаф” жамоаси сафарда Зарафшоннинг “Қизилқум” жамоаси меҳмони бўлади. Бу жамоаларнинг 28-беллашуви бўлади. “Насаф” ўзаро ўйинларда “Қизилқум”ни 15 бора таслим этган бўлса, зарафшонликлар эса 6 бор “аждарлар”ни мағлуб этишга эришишган, 6 учрашувда эса ғолиблар аниқланмаган.
Тўплар нисбати 51-31, “аждарлар” фойдасига. Ўзаро ўйинлар статистикасига назар ташласак, зарафшонликлар Қаршида ўтказилган 14 та беллашувнинг фақат биттасида (2008 йил) ғалабага эришишган. “Насаф” эса “Қизилқум”га қарши ўтказган сўнгги тўққиз учрашувнинг саккизтасида ғалабасини тантана қилган.
“Насаф” жамоаси Зарафшонда бўлиб ўтган жами учрашувларнинг бештасида ғалаба қозонган, икки учрашувда эса дуранг қайд этилган. “Қизилқум”нинг “Насаф” устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 3:1 кўринишда бўлган, ушбу ҳисоб уч марта қайд этилган. “Насаф”нинг “Қизилқум жамоаси устидан энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 7:1, 5:2 ва 4:0 кўринишларидадир. Ушбу жамоаларнинг Зарафшондаги сўнгги 2012 йил иккинчи даврадаги учрашувида 1:1 ҳисоби қайд этилган.
Жорий йилнинг биринчи даврасида “Насаф” жамоаси ўз майдонида “Қизилқум”ни 7:1 ҳисобида мағлубиятга учратганини айтиб ўтдик, қуйида ана учрашув қайдномасини эътиборингизга ҳавола қиламиз.
ЎзПФЛ, 12-тур. 29.06.2013.
“Насаф” – “Қизилқум” 7:1 (3:1)
Қарши шаҳри. “Марказий” стадион. 2517 томошабин.
Ҳакамлар: Шерзод Қосимов, Холмат Мирзааҳмедов, Тимур Гайнулин, Абдураҳим Мўминов.
Голлар: Артур Геворкян (7, 59,61), Зоҳид Абдуллаев (9), Илҳом Шомуродов (19), Азамат Алланиязов (85), Эркин Бойдуллаев (89-пен) – Андрей Власичев ( 11).
“Насаф”: 25. Элдорбек Суюнов, 4. Мақсуд Каримов, 5. Ботир Қораев, 9. Илҳом Шомуродов (41. Азамат Алланиязов, 81), 15. Зоҳид Абдуллаев, 17. Артур Геворкян (8. Мирзакамол Камолов, 76) 20. Эркин Бойдуллаев, 22. Шоҳруҳ Гадоев (34. Фарруҳ Сайфиев, 86), 27. Илҳом Юнусов, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 32. Ҳамза Каримов.
“Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 2. Тимур Яфаров, 7. Андрей Власичев (с), 9. Олим Навкаров, (10. Феруз Бобоқулов, 69) 12. Темур Айзатулов, 14. Файзулло Қамбаров, 22. Алишер Саматов (23. Сарваржон Холматов, 66) 17. Темур Васильев (19. Янис Мандзукас, 51), 8. Фарруҳ Шотурсунов, 21. Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, 41. Азиз Ғуломхўжаев.
Назоратчи: Гали Имамов.
Огоҳлантиришлар: Қамбаров (56), А.Саматов (61), Т.Айзатулов (87), А.Власичев (89).
Навбатдаги учрашув 10 август (шанба) куни бўлиб ўтади.
ЎзПФЛ 15-тур.
«Қизилқум» (Зарафшон) – «Насаф» (Қарши)
Ҳакамлар: В. Цейтлин (Тошкент), Р. Серазитдинов (Тошкент), А. Усмонов (Тошкент), Н. Мешков (Самарқанд).
Назоратчи: А. Попов.
Жамоаларнинг ўринбосарлари ўртасидаги учрашув 9 август жума куни кеч соат 17:00да "Қизилқум" футбол академияси майдонида бошланса, жамоаларнинг асосий таркиблари ўртасидаги учрашув 10 август шанба куни кеч соат 18:00да Навои шаҳридаги "Сўғдиёна" стадионида бошланади.