Кириш Регистрация
25/01 00:45 Лечче 0-0 Лацио
25/01 01:00 Вильярреал 0-2 Реал Мадрид
25/01 16:30 Сассуоло 1-0 Кремонезе
25/01 18:00 Атлетико 3-0 Мальорка
25/01 19:00 Аталанта 4-0 Парма
25/01 19:00 Женоа 3-2 Болонья
25/01 19:00 Ньюкасл 0-2 Астон Вилла
25/01 19:00 Брентфорд 0-2 Ноттингем Форест
25/01 19:00 Кристал Пэлас 1-3 Челси
25/01 20:15 Барселона 3-0 Реал Овьедо
25/01 21:30 Арсенал 2-3 Ман. Юнайтед
25/01 22:00 Ювентус 3-0 Наполи
25/01 22:30 Реал Сосьедад 3-1 Сельта
26/01 00:45 Рома 1-1 Милан
26/01 01:00 Алавес 2-1 Бетис
27/01 00:45 Верона - Удинезе
27/01 01:00 Жирона - Хетафе
27/01 01:00 Эвертон - Лидс

Шумахернинг аҳволи яхшиланмоқда

Баҳо:
+2 | -

Формула-1 бўйича етти карра Жаҳон чемпиони Михаил Шумахернинг соғлиги бўйича янги маълумотлар пайдо бўлди. Қорли тоғларда чанғида учиш вақтида олган оғир жароҳатидан сўнг, афсонавий спортчи 12 йилдан ортиқ вақт давомида омма олдида кўриниш бермаган. Daily Mail нашрининг хабарига кўра, Шумахер эндиликда тиббий ходимлар ёрдамида ногиронлар аравачаси орқали уй ичида ҳаракатлана олади.

У доимий равишда шифокорлар назорати остида бўлиб, оиласининг хусусий резиденциясида яшамоқда. Шу билан бирга, унинг соғлиги ҳақидаги маълумотлар яқинлари қарори билан жиддий чекланган.

Шунингдек, Михаил билан учрашиш имконига эга бўлган кам сонли шахслардан бири собиқ “Феррари” компанияси раҳбари Жан Тодт бўлиб қолмоқда. Аввалроқ у мунтазам равишда Шумахернинг ҳолидан хабар олиши ва бирга Формула-1 босқичларини томоша қилишини айтганди.

Маълумот учун, 2013-йилда афсонавий пойгачи чанғи учаётганда йиқилиб, бир муддат кома ҳолатида бўлган. Ўтган 12 йил давомида Ф1 собиқ чемпионини, оила аъзоларидан ташқари, Жан Тодт, Фелипе Масса ва Лука Бадоэр каби яқин дўстлари кўрган.

Шумахер мия ярим шарининг бир неча жойидан жароҳатланган ва бош мияси шикастланган эди. 2018-йил декабрида у тўшакка ва сунъий нафас бериш ускунасига муҳтож эмаслиги маълум бўлди. 2019-йил сентябрда собиқ спортчи Париждаги клиникалардан бирида илдиз ҳужайралар давосидан ўтган. Ҳозирга қадар у 24 соат давомида шифокорлар назорати остида бўлиши зарур эди.

Манба: www.daryo.uz
Киритилди: 16:40, 26.01.2026.
Ўқилди: 354 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.