Мюнхеннинг “Бавария” клуби “Челси” сафида тўп сураётган 19 ёшли футболчи Жош Ачимпонгни ўз сафига қўшиб олмоқчи. У ҳам ҳимояда, ҳам яримҳимояда ҳаракат қила олади. Германия гранди келажак учун мудофаа чизиғини мустаҳкамлашни мақсад қилган. Бу ҳақда Bavarian Football Works нашри хабар берди.
Манба маълумотларига кўра, “Бавария” Ачимпонгни қўлга киритиш учун 2026 йил ёзига қадар кутишга тайёр, бироқ клуб амалдаги трансфер ойнаси якунига қадар эрта трансферни амалга ошириш эҳтимолини ҳам истисно этмаяпти. Клуб таркибни кучайтириш бўйича жорий эҳтиёжлар ва узоқ муддатли режалаштириш ўртасида энг мақбул вақтни кутмоқда. Шу сабабли, Мюнхен клуби ҳимоячи учун лондонликлар талаб қиладиган йирик миқдордаги таклифни юборишга тайёр.
“Челси” эса ёш ҳимоячига нисбатан ўз позициясини аниқ белгилаб қўйган. Клуб ичидаги манбалар Ачимпонгни сақлаб қолиш ниятида эканини, унинг салоҳияти ва жамоа мудофааси учун аҳамиятини юқори баҳолаётганини таъкидламоқда.
Жорий мавсумда ҳимоячи Англия Премьер Лигасида тўққизта учрашувда майдонга тушиб, битта гол муаллифига айланган. Transfermarkt портали Ачимпонгнинг трансфер қийматини 20 миллион еврога баҳоламоқда.













