Кириш Регистрация
21/04 00:00 Кристал Пэлас - Вест Хэм
21/04 22:00 Атлетик Бильбао - Осасуна
21/04 22:00 Мальорка - Валенсия
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор - Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф - Локомотив
23/04 20:15 Динамо - ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол

Винисиус "Реал"га ультиматум қўйди

Баҳо:
+ | -

"Реал"нинг юлдуз ҳужумчиси Винисиус Жуниор келажагини имкон қадар тезроқ ҳал қилмоқчи. Унинг устувор вазифаси Мадрид суперклуби билан шартномани узайтириш. Бироқ, "қаймоқранглилар" Винисиуснинг бир мавсум учун 30 миллион евро сўрашини ортиқча деб ҳисобламоқда.

El Nacional нашрининг ёзишича, Винисиус масаланинг чўзилишини истамаяпти, шунинг учун у "Реал"га ультиматум қўйди. Клуб апрель ойига қадар шартнома билан боғлиқ вазиятга жавоб бериши керак. Агар "қаймоқранглилар" унинг маошини жиддий оширишга рози бўлмаса, Винисиус кетишга тайёр бўлади.

Қайд этилишича, Винисиус музокараларда "Реал"га босим ўтказиб, бошқа клубларнинг баъзи таклифлари ҳақида гапирган.

25 ёшли Винисиуснинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган.

Киритилди: 22:16, 26.01.2026.
Ўқилди: 6593 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик