Кириш Регистрация
11/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Мадрид
11/05 23:45 Наполи 2-3 Болонья
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта - Леванте
12/05 23:00 Бетис - Эльче
13/05 00:30 Осасуна - Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Фазлиддин Эркинбоев: "Осон рақиб йўқ, лекин энг жиддий жанг у билан бўлади."

Баҳо:
+ | -

2025 йил -75 кг вазн тоифасида Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ёш истеъдод эгаси Фазлиддин Эркинбоев Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизматига интервью берди.

- Фазлиддин Ўзбекистон чемпионатида қатнашмаган бўлсангиз ҳам кузатганлигингиз аниқ?

- Албатта, ҳар доимгидек жуда қизиқарли жанглар бўлди.

- Вазн тоифангиздаги рақобат борасида нима дейсиз?

- Жиддий кечди. Ҳар бири чемпион бўлишга ҳаракат қилди. Умуман уларнинг ҳаракатлари ёқди. Айниқса, чемпион бўлган Жавоҳир Абдураҳимов яхши таассурот қолдирди.

- Саиджамшид Жафаров каби жиддий рақибни икки бор мағлуб этдингиз. Қайси бири сиз учун қийинроқ кечди?

- Саиджамшид ака жуда тажрибали, ҳар иккиси ҳам осон бўлгани йўқ. Бироқ барибир биринчи тўқнашувимиз қийин кечди.

- Халқаро мусобақаларда энг кўп тўқнаш келадиган ва уни ҳаракатларини ёд биладиган рақибингиз бор(ми)...?

- Ҳа, бор. туркиялик Султан Османли билан турли ёш тоифаларида дуч келганмиз. Ливерпулдаги жаҳон чемпионатида ҳам уни мағлуб этгандим.

- Кутилаётган халқаро мусобақаларда сиз учун асосий рақиб ким бўлиши мумкин?

- Халқаро мусобақаларда барча рақиблар қийин бўлади. Лекин алоҳида таъкидлаш керак бўлса, қозоғистонлик Сабиржан Аккаликовни айтган бўлардим.

- Сизга фақат омад тилаймиз!

- Раҳмат.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати
Киритилди: 13:28, 27.01.2026.
Ўқилди: 1038 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик