Кириш Регистрация
09/03 00:45 Милан 1-0 Интер
09/03 01:00 Валенсия 3-2 Алавес
10/03 00:45 Лацио - Сассуоло
10/03 01:00 Эспаньол - Реал Овьедо
10/03 19:00 Нефтчи - Андижон
10/03 19:45 Машъал - Қизилқум
10/03 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
11/03 16:30 Сурхон - Бунёдкор
11/03 19:30 Локомотив - Қўқон-1912
11/03 19:45 Бухоро - Хоразм

Италия кубоги. «Комо» «Фиорентина»ни мағлуб этди ва чорак финалга йўл олди (видеошарҳ)

Баҳо:
+ | -

2025/2026-йилги мавсум Италия кубоги 1/8 финал босқичи доирасида «Фиорентина» ҳамда «Комо» ўртасида учрашув бўлиб ўтди. Сеск Фабрегас шогирдлари мазкур ўйинда 3:1 ҳисобида иродали ғалабага эришди.

Учрашувнинг 7-дақиқасида Флоренция клуби ҳужумчиси Роберто Пикколи ҳисобни очди. 20-дақиқада «Барселона»нинг собиқ футболчиси Серхи Роберто мувозанатни тиклади. 60-дақиқада аргентиналик ярим ҳимоячи Николас Пас «Комо»нинг иккинчи голини урди. 90+1-дақиқада эса испаниялик Альваро Мората ўйиндаги якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, «Комо» Италия кубогининг 1/4 финалига йўл олди, «Фиорентина» эса мусобақадаги иштирокини якунлади. Чорак финалда Фабрегас шогирдлари «Наполи»га қарши майдонга тушади.

Италия кубоги, 1/8 финал
Фиорентина (Флоренция) — Комо (Комо) - 1:3
Голлар: 1:0 — Пикколи (7), 1:1 — Серхи Роберто (20), 1:2 — Николас Пас (60), 1:3 — Альваро Мората (90+1)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 08:03, 28.01.2026.
Ўқилди: 1007 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.