Кириш Регистрация

"Манчестер Сити" хавбекига бошқа топ-клуб қизиқмоқда

Баҳо:
+ | -

"Манчестер Сити" ярим ҳимоячиси Матео Ковачич фаолиятини Италия чемпионатида давом эттириши мумкин.

31 ёшли футболчини "Милан" ўз сафига қўшиб олмоқчи. Журналист Петро Балсанонинг ёзишича, "россонерилар" вакиллари аллақачон хорват билан боғланиб, ёздаги трансфер масаласини муҳокама қилишган.

Матео Ковачичнинг Transfermarkt порталидаги тахминий нархи - 15 млн евро. Футболчининг "шаҳарликлар" билан шартномаси 2027 йилнинг ярмигача мўлжалланган. Хавбек Италия футболи билан аллақачон таниш: 2013 йил бошидан 2015 йил ёзигача у Миланнинг "Интер" клубида ўйнаган ва у ердан Мадриднинг "Реал" клубига ўтган.

Киритилди: 08:48, 28.01.2026.
Ўқилди: 967 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик